Россия давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари, депутат Алексей Пушков ўз твиттери орқали Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини Украинада бош вазирлик қилиш учун муносиб номзод сифатида кўришини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
«Порошенко нега ҳали ҳам Саакашвилини Киевга чақириб олмаяпти? Украина бош вазирлиги учун Саакашвили энг яхши номзод», — деди Пушков.
Бундан бироз олдинроқ, Пётр Порошенко Олий Раданинг биринчи мажлисида қонунчиликка ўзгартириш киритиб, чет эл фуқароларини ҳам бошқарув вазифаларига тайинлашга йўл берадиган қонун моддасини жорий қилган, кейин эса Украина ИИВ бошлиғи ёрдамчиси лавозимига «грузин инқилоби» ижодкорларидан бири, Михаил Саакашвилининг яқин кишиларидан бўлган Грузиянинг собиқ бош прокурори Зураб Адеишвилини тайинлаган эди.
Изоҳ (0)