Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионати 13-турида «Малага» майдонига сафар қилди ва 1:2 ҳисобида ғалабага эришди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Шу тариқа мадридликлар 112 йиллик тарихи давомида илк бора қаторасига 16 учрашувда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. «Реал» Карло Анчелотти бошқарувида клуб рекордини ўрнатди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар «Реал» 2011 йилда Жозе Моуриньо бош мураббийлиги остида қаторасига 15 марта ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)