АҚШнинг Чикаго шаҳридаги савдо марказида «қора жума» куни уюштирилган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Associated Press.
Номаълум эркак Nordstrom савдо марказининг биринчи қаватидаги Magnificient Mile дўкони ходимасига ўқ узиб, кейин ўзини ўлдирган. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Гувоҳлар иккита ўқ овозини эшитганини ва тўппонча билан қуролланган одамни кўрганини маълум қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, можаро турмуш масалалари туфайли келиб чиққан. Ҳозирда савдо марказининг барча ташрифчилари эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)