Бухоро шаҳридаги интернет-кафелардан биридан компьютер ускуналарини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетасига асосланиб, «Кун» хабар бермоқда.
«Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро эрталаб ўзининг интернет-кафесига келса, эшиклари ланг очиқ, иккита компьютер процессори номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган», — дейилади хабарда.
Ички ишлар органлари ходимларининг саъй-ҳаракати натижасида процессор ўғриси тез фурсатда топилган. Ўғри Бухорода истиқомат қилувчи бошқа бир шахс бўлиб чиққан.
Изоҳ (0)