Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар Бразилиянинг Жуис-ди-Фора шаҳрида бўлиб ўтаётган 7, 9, 11, 13, 15 ва 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасидаги Х жаҳон чемпионатини ғалабалар билан бошлади, деб хабар бермоқда «12news.uz».
15 мамлакатдан 33 нафар иштирокчи ўртасида ўтказилаётган 7 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги мусобақада Исломбек Синдоров, 12 мамлакатнинг 53 вакили ўртасида ўтказилаётган 9 ёшгача бўлган болалар мусобақасида Жавоҳир Синдоров дастлабки икки партияда ғалабаларга эришди.
Швейцарча тизим бўйича тўққиз тур давом этадиган мусобақа 2014 йил 4 декабрь куни якунланади.
Изоҳ (0)