Лондоннинг «Арсенал» клуби Дортмунднинг «Боруссия» клуби устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришгач, гуруҳдан чиқиш вазифасини амалда бажарди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Шу тариқа «тўпчилар» қаторасига 15-бора Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўтишга муваффақ бўлди. Бу натижанинг барчасига бош мураббий Арсен Венгер қўл остида эришилган.
Шу билан бирга «тўпчилар» фақат бир марта − 2005/06 йилги мавсумда Европа Чемпионлар лигаси финалига чиқишган ва «Барселона»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришган.
Эслатиб ўтамиз, Арсен Венгер 1996 йилдан буён «Арсенал» бошқарувида ишлаб келмоқда.
Изоҳ (0)