Қозоғистоннинг Остона шаҳрида теннис бўйича ITF тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнир давом этяпти, деб хабар беради «Olamsport».
Ушбу мусобақанинг жуфтликлар баҳсида тўртинчи рақамли дуэтни ташкил қилган ўзбекистонлик Албина Хабибулина ва Александра Стаханова чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистон вакиллари мезбон теннисчилар — Анастасия Епишева ва Камила Болатовадан устун келди. Аниқроғи, 0:5 ҳисобида мағлуб бўлаётган қозоғистонлик теннисчилар баҳсни давом эттирмасликларини маълум қилган.
Изоҳ (0)