Тошкентда «Жинсий зўравонликка қарши расмий 16 кунлик» (The Official 16 Days of Activism Against Gender Violence Campaign) дастурига расман старт берилди. Бу ҳақда «Un.uz» маълумотига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
БМТнинг Ўзбекистондаги ахборот хизматининг Facebook’даги саҳифасида берилган хабарга кўра, жаҳонга машҳур «Аёлларга нисбатан муносабатларда зўравонликка қарши 16 кун фаол қаршилик» дастури доирасидаги тадбирлар 25 ноябрь ва 10 декабрь кунлари оралиғида бўлиб ўтади.
Бу 16 кунлик тадбирлари «Аёлларга нисбатан муносабатлардаги зўравонликка қарши халқаро кураш куни» (25 ноябрь), «Халқаро ОИТСга қарши кураш куни» (1 декабрь), «Халқаро ногиронлар куни» (3 декабрь), «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни» (8 декабрь) ва «Халқаро инсон ҳуқуқлари куни» (10 декабрь) байрамлари билан параллел тарзда олиб борилади.
Изоҳ (0)