Таиланд ҳарбий суди Thai E-News ахборот портали муҳарририни мамлакат қироли Пхумипон Адульядет шарафини ҳақоратловчи мақола чоп этгани учун 4,5 йилга қамалди, деб хабар бермоқда Associated Press.
Қайд этилишича, аслида муҳаррир Нут Рунгвонг 9 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилиши керак бўлган. Бироқ у айбини тан олгани учун ушбу муддат икки бараварга қисқартирилган.
Рунгвонг Thai E-News сайтида 2009 йилда ўқитувчи Тчи Унгпакорннинг мақоласини жойлаштирган. Унгпакорннинг ўзи ўша йилда Буюк Британияга ўтиб кетган, сайт эса ёпилган. Мақоланинг айнан қайси қисмида қиролга нисбатан ҳақорат бўлгани маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)