23 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида Ислом маданияти пойтахтлари шахмат чемпионати ўз ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
22 мамлакат вакиллари 9 тур давомида швейсарча тизим бўйича баҳс олиб борган турнирнинг аёллар ўртасидаги беллашувларида ўзбекистонлик Сарвиноз Қурбонбоева бронза медалини қўлга киритди.
Фақатгина 8 очко билан мусобақа ғолибасига айланган озарбайжонлик Улвия Фаталиевага имкониятни бой берган Сарвиноз бошқа бирорта мағлубиятга учрамасдан якунда 6,5 очко билан учинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Алексей Барсов турнирнинг Open баҳсларида иштирок этиб, кучли ўнликка кирди. Турнир бош ҳакамининг ўринбосари сифатида қатнашган ўзбекистонлик халқаро ҳакам Фарҳод Собировга ҳакамлик учун мукофот топширилди.
Изоҳ (0)