Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле Сан-Паулудаги шифохоналарнинг бирига ётқизилди, дея хабар беради «Stadion.uz» Reuters’га таяниб.
74 ёшли фахрийнинг сийдик йўлларида муаммолар пайдо бўлган, унинг ҳозирги аҳволи маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, буюк футболчи бир ой ичида иккинчи марта шифохонага ётқизилмоқда. У бундан аввалроқ 12 ноябрь куни ошқозонидаги муаммо туфайли шифокорларга мурожаат қилган эди.
Изоҳ (0)