Хоразм вилоятининг Гурлан туманида истиқомат қилувчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди, деб хабар беради Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси.
Қайд этилишича, номаълум шахс кечаси гурланлик фуқаронинг уйига кириб, икки миллион сўм пулини ўғирлаб кетган. Мурожаат асосида тезкор суриштирув ишлари олиб борилди.
Ўз вақтида кўрилган чоралар туфайли гумон қилинувчи тезда қўлга олинди: у шу туманда яшовчи муқаддам судланган шахс бўлиб чиқди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)