Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 18 ноябрь куни Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида «16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик куни»га бағишланган «Диний бағрикенглик тамойиллари — ёшлар талқинида» мавзусида талабалар илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита расмий сайтида хабар берилди.
Анжуманда Республикада фаолият кўрсатаётган барча диний таълим муассасалари талаба ва ўқитувчилари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон фуқароларининг виждон эркинлиги ва дин эркинлиги соҳасидаги конституцион ҳуқуқларини таъминлаш, турли миллат ва дин вакиллари орасида тотувликни мустаҳкамлаш, миллатлар ва динлараро муомала маданияти, умуминсоний қадриятларга ҳурматни шакллантириш, жамиятда диний бағрикенглик ва динлараро дўстлик-ҳамкорлик ғояларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиши, Ўзбекистондан етишиб чиққан алломалар ижодида диний бағрикенглик тамойилларининг ёритилиши талабалар томонидан кенг талқин этилди.
Изоҳ (0)