Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК, Молия вазирлиги ва Марказий банк бошқармаси темир йўл транспортида ҳаракатланувчи йўловчиларнинг қўл юки, багаж, валюта ва валюта бойликларини расмийлаштириш ва божхона назорати тартибига ўзгартишлар киритди, деб хабар бермоқда «Anhor.uz».
Энди йўловчилар, уларнинг қўл юки, багаж, валюта ва валюта бойликларини божхона расмийлаштируви фақатгина божхона назорати зонасида амалга оширилади.
Божхона расмийлаштируви зоналарида йўловчилар ва поеднинг техник таркиби қўл юклари махсус техник назорат воситалари ёрдамида текширилади. Божхона ходимлари томонидан соддалаштирилган божхона назорати усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.
Изоҳ (0)