Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24 ноябрь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси хабар бермоқда.
29 ноябргача давом этадиган мазкур ўқув-машғулот йиғинига миллий терма жамоа бош мураббийи жами 23 нафар футболчини таклиф этган. Терма жамоанинг илк машғулоти бугун ЖАР стадионида соат 16:00 да бошланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг сўнгги йиғинини октябрь ойида Дубай шаҳрида ўтказган эди. Дубайдаги йиғин давомида Миржалол Қосимов шогирдлари Қатар (0:3), Баҳрайн (0:0) ва БАА (4:0) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган.
Маълумот ўрнида, Тошкентдаги йиғин якунига етгач Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК — 2015 финал босқичига тайёргарликни давом эттириш учун 1 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетади.
24—29 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров («Локомотив»), Элдор Суюнов («Насаф»), Акбар Тўраев («Бунёдкор»).
Ҳимоячилар: Шавкат Муллажонов, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев (барчаси «Локомотив»), Акмал Шораҳмедов («Бунёдкор»), Егор Кримец, Александр Мерзляков (иккаласи «Пахтакор»).
Ярим ҳимоячилар: Лутфулла Тўраев, Жасур Ҳасанов (барчаси «Локомотив»), Владимир Козак, Жамшид Искандеров (иккаласи «Пахтакор»), Фаррух Сайфиев, Шуҳрат Муҳаммадиев («Насаф»), Сардор Рашидов, Жавлон Иброҳимов (иккаласи «Бунёдкор»), Шавкат Саломов («Шахтёр», Караганда), Азиз Ибрагимов («Андижон»).
Ҳужумчилар: Вохид Шодиев («Бунёдкор»), Навруз Олимов («Қизилқум»), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Камолиддин Мурзоев («Шахтёр», Караганда).
Изоҳ (0)