Фарғона вилоятининг Бувайда туманида истиқомат қилувчи фуқаро ҳамқишлоғи билан жанжаллашиб қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» нашри хабар бермоқда.
Бувайдалик жанжал вақтида ўзини бошқара олмай, ҳамқишлоғига пичоқ билан тан жароҳати етказди. Жароҳат олган ҳамқишлоқ дарҳол шифохонага ётқизилди. Зўравон эса ички ишлар идоралари томонидан қўлга олинди.
У энди содир этган хатти-ҳаракати учун қонун олдида жавоб бериши аниқ, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)