АҚШ президенти Барак Обама ўзидан кейин давлат раҳбари сифатида собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонни кўришни исташини маълум қилди, деб хабар бермоқда ABC телеканали.
Ҳиллари Клинтондан «ажойиб президент» чиқишини эътироф этган Обама у билан доим гаплашиб туришини ва уни дўст деб ҳисоблашини айтган. «У ҳамма масалаларда ҳам менинг фикримни маъқуллайвермайди. Аммо, биласизки, президентликка номзод шахс ўз позициясини илгари суриши мумкин», − деди президент.
Шунингдек, у кейинги президент Демократлар партиясидан бўлишини исташини ва бунинг учун қўлидан келган барча чораларни кўришини маълум қилган. Бироқ сайловларда ўзининг таъсири юқори бўлмаслигини ҳам тан олган.
Изоҳ (0)