Интернетдан фойдаланувчилар сони ошмоқда. Бу ҳақда eMarketer тадқиқотчилари маълумотига асосланиб Mashable хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Маълумотларга кўра, 2015 йилда Ер аҳолисининг 42,4 фоизи — тахминан 2,89 миллиард киши ҳеч бўлмаганда бир ойда бир марта интернетдан фойдаланадиган бўлади. Бу эса жорий йилдагига қараганда 6,2 фоиз ўсиш ҳисобланади.
Шу билан бирга, 2018 йилга қадар дунё аҳолисининг ярми, тахминан 3,6 миллиард нафар киши интернетдан фаол фойдаланишни бошлайди. Бунга эса арзон мобил қурилмаларнинг кўпайиши ва ривожланаётган давлатларда ҳам улардан фойдаланила бошланиши сабаб бўлади.
Изоҳ (0)