Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро кёкусин-кан каратэ-до ташкилотининг Халқаро қўмитаси Россия Федерация президенти Владимир Путинни кёкусин-кан йўналиши бўйича саккизинчи дан даражасига кўтарганини эълон қилди.

Фото: news.mail.ru

Фото: news.mail.ru

Қора белбоғнинг энг юқори тоифаларидан бўлган ушбу даражанинг Путинга берлиши ҳақидаги қарор ёзилган расмий мактуб Халқаро кёкусин-кан каратэ-до ташкилоти президенти Хацуо Рояма томонидан юборилган.

Шарқ яккакурашларига қизиқиши юқори бўлган Владимир Путин дзюдо ва самбо билан 11 ёшидан бошлаб шуғулланиши айтилган. Ушбу иккала тур бўйича спорт устаси бўлган Путин 2006 йилда Европа дзюдо иттифоқининг фахрий президенти, 2010 йилда Жанубий Кореянинг Ёнин университети томонидан «Дзюдо соҳасидаги доктор» унвонлари билан тақдирланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкалик миллиардернинг террорчига айланган набираси, Атлантикада тўқнашиб кетган икки сув ости кемаси ва АҚШнинг биринчи президентига айланган Вашингтон. Кун хр...
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган