Россияда Apple маҳсулотларининг нархи оширилиши мумкин. Бунга эса рубль курсининг пасайиши сабаб бўлган. Бу ҳақда Apple билан ҳамкорлик қиладиган компаниялар «Ведомости» нашрига хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Айрим дистрибюторларнинг маълум қилишича, Apple 1 декабрдан iPhone 6 смартфонларининг нархини ошириш ҳақида уларни огоҳлантирган. Тахминларга кўра, Россияда iPhone 6 смартфонларининг нархи 4000-5000 рублга қимматлашади.
Рубль курсининг пасайиши сабаб Европадаги энг арзон Apple iPhone 6 смартфонлари Россияда сотилмоқда. Масалан, ушбу смартфоннинг 16 Гб хотирали тури Москвада Швейцариянинг Женева шаҳридагисидан 5300 рубль арзонга сотилмоқда. Бунинг натижасида эса Россияда Apple қурилмаларига талаб кўпаймоқда. ре:Store дўконининг хабар беришича, ҳозирда Россияда iPhone 6 смартфонининг 64 Гб хотирали турини топиш қийин бўлиб қолган.
Изоҳ (0)