«Реал» президенти Флорентино Перес «Барселона» ҳуумчиси Лионель Мессининг хизматларига қизиқмоқда ва унинг учун молиявий томондан жуда яхши таклиф билдирди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
El Mundo Deportivo хабарига кўра, «Қироллик клуби» аргентиналик футболчи учун йилига 25 миллион евро маош таклиф қилди. Ушбу жиддий маблағни тўлашни Adidas фирмаси ўз бўйнига олганлиги айтилмоқда. Месси таклифга рад жавобини берган.
Эслатиб ўтамиз, Месси сўнгги кунларда каталонияликлар сафини тарк этиши мумкинлигига шаъма қилиб интервью берган эди. Бу хабар Испанияда шов-шув келтириб чиқарган бўлса, Барселонада хавотир уйғотган эди. Бу орада Лионелнинг отаси Хорхе Месси Хосеп Бартомеуни тинчлантириб, унинг ўғли «Барселона»да бахтиёр эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)