Навоий вилояти Қизилтепа тумани йўл хўжалиги таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси томонидан жорий йилнинг май ойидан буён 4Р-65 йўлининг Қизилтепа — Когон йўналишида олтита автобекат қурилди. Бу ҳақда «Дўстлик байроғи» газетаси хабар бермоқда.
Комил Ғайбуллаев, Вали Ҳодиев, Исмат Мустафоев, Наби Рўзиев сингари қурувчилар замонавий архитектура лойиҳасига асосан бекатларнинг сифатли барпо этилишини таъминлади.
«Келгуси йилда яна бешта ана шундай автобекат қурилади, — деди корхона раҳбари Жаббор Нажмиддинов. — Бу эса йўловчиларнинг иссиқ ва совуқдан, қор-ёмғирлардан сақланишига имкон яратади».
Изоҳ (0)