Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида давом этаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат турнирда ярим финалчилар номи маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова чорак финал баҳсида мағлубиятга учради.
Ярим финал йўлида турнирнинг иккинчи ракеткаси украиналик Анастасия Васильевага қарши кортга чиққан Сабина рақибасига 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, Нью-Делидаги иштирокини якунлади.
Изоҳ (0)