«Барселона» клуби президенти Жозеп Бартомеу жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
«Месси билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Икки кун аввал мен унинг отаси билан гаплашдим. Шуни тушуниб етдимки, Мессига ташқаридан босим бўляпти.
Лионель — дунёнинг энг яхши футболчиси. Уни ‘Барселона’даги барча нарса қониқтирмоқда. Аммо унга ташқаридан босим уюштириб турилади. Бу босим солиқ идораларининг текширувлари билан боғлиқ. Баъзан Мессининг ўйини бир четда қолиб, майдонда қайт қилиб юрганини муҳокама қилишади. Уларнинг мақсади Мессини руҳий мувозанатдан чиқариш. Аммо майдонда у биринчи рақамли футболчи», — деди Бартомеу.
Изоҳ (0)