Москва Ядровий синовларни бутунлай тақиқлаш тўғрисидаги шартнома (ЯСБТШ)нинг тўлиқ ратификация қилиниши тарафдоридир. Бу ҳақда ЯСБТШ ташкилоти тайёрлов комиссияси ижрочи директори Лассина Зебро билан учрашувда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Биз ЯСБТШни халқаро хавфсизлик ва барқарорлик тизимининг муҳим қисми деб биламиз, айниқса ядровий хавфсизлик ва ядро қуролини тарқатмаслик соҳасида. Биз аввалгидек шартноманинг тўлиқ ратификация қилиниши тарафдоримиз», − деди Лавров.
Ўз навбатида, Зебро Лавровга Россиянинг тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун амалга ошираётган ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдириб, шартнома ратификацияси борасида биргаликда ишлаш лозимлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)