Facebook ижтимоий тармоғининг алоҳида Messenger лаҳзали хабар алмашиш дастуридан фаол фойдаланувчилар сони ойига 500 миллион нафар кишидан ошди. Бу ҳақда Facebook’нинг янгиликлар хонасида хабар берилди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Facebook Messenger дастури 2011 йилда тақдим этилган ва у компаниянинг ижтимоий тармоқдан алоҳида ишлаб чиқилган илк дастури ҳисобланади. Ҳозирда эса Facebook’нинг саҳифалар ёки гуруҳларни бошқариш учун алоҳида дастурлари ҳам мавжуд.
Messenger дастури ижтимоий тармоқ аъзолари бир-бирлари билан хабар алмашишлари учун мўлжалланган. У худди SMS хизматига ўхшайди, бироқ бир қанча қулайликлари мавжуд. У орқали стикер, фото, видео ёки селфи жўнатиш, қўнғироқ қилиш, гуруҳ бўлиб суҳбатлашиш мумкин.
Изоҳ (0)