Россия ҳукумати «Россия Федерацияси ҳудудида фуқаролик ва хизмат қуроллари ва уларнинг патронлари муомаласи қоидалари»га ўзгартириш киритиб, фуқароларга тегишли ҳужжати бўлган қуролларни ўзини ҳимоя қилиш учун олиб юришга рухсат берди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Ҳужжатнинг аввалги таҳририда қурол олиб юриш фақатгина ов, спорт мусобақалари, машғулот ва ўқув отишлар вақтида рухсат берилгани қайд этилган эди. Янги таҳрирда ҳам бу бандларнинг барчаси сақланиб, «шунингдек, ўзини ҳимоя қилиш учун» банди қўшиб қўйилган.
Тегишли рухсатнома билан ўзинин ҳимоя қилиш учун олиб юрилиши мумкин бўлган қуроллар сифатида травматик, газ ҳамда ёруғлик-овоз таъсирли патронга эга тўппонча, револвер ва стволсиз ўточар қуроллар, шунингдек ёшлантирувчи, электрошок ва учқунли қурилмалар кабилар кўрсатилган.
Изоҳ (0)