Лондон иқтисодиёт ва тинчлик институти сўнгги 14 йил давомида кузатилган терроризм билан боғлиқ глобал жараёнлар ва кўрсаткичлар таҳлилини Global Terrorism Index (GTI) номи билан эълон қилди.
Таҳлилда дунё мамлакатларида террорчи ташкилотлар фаоллиги бўйича рейтинг тузилган бўлиб, ундан жами 162 давлат ўрин олган. Тадқиқот сайёрамиз аҳолисининг 99,6 фоизини қамраб олгани айтилган. Таҳлил жараёнида терактлар сони, ўлим миқдори, қурбонлар сони ва моддий зиён даражаси инобатга олинган.
Рейтингда Ўзбекистон 111-ўринда кўрсатилган бўлиб, 10 балли шкалада 0,14 балл берилган. Бу мамлакатда терроризм хавфи минимал даражада эканлигидан далолат беради.
Терроризм хавфи энг юқори давлатлар деб Ироқ, Афғонистон, Покистон, Нигерия, Сурия, Ҳиндистон, Сомали, Яман, Филиппин, Таиланд каби мамлакатлар топилган. Россия 11, Туркия 17, Хитой 25, Буюк Британия 27, Эрон 28, АҚШ 30, Украина 51, Белоруссия 53, Саудия Арабистони 55, Франция 56, Италия 62, Қозоғистон 65, Тожикистон 68, Германия 83, Канада 84, Австралия 95-ўринларда кўрсатилган.
39 та давлатга 10 балли шкалада 0 қўйилган бўлиб, ушбу мамлакатларда терроризм таъсири умуман йўқлиги айтилган. Бундай давлатлар сирасига Туркманистон, Жанубий ва Шимолий Корея, Япония, Латвия, Литва, Янги Зеландия, Сингапур каби давлатлар киритилган.
Изоҳ (0)