Кўп бора фаолиятини Каталонияда якунлаш истаги борлигини таъкидлаб келган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси охирги интервьюларидан бирида «кўк-анорранглилар»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
«Мен мавсумни яхши ўтказиб, ‘Барселона’ билан ўзимиз хоҳлаган совринларни ютиш ҳақида ўйлаяпман, бошқа ҳеч нарса ҳақида эмас, кейин нима бўлишини эса, кўрамиз. Футбол бошдан оёқ, бутунлай ўзгариб бормоқда. Фаолиятимнинг охирига қадар ‘Барселона’да қолишни исташим ҳақида ҳар доим гапириб келган бўлсам ҳам, баъзан бу мен истагандек бўлмаяпти.
Мен кўп бор айтардим. Фақат ўзимга қолса, бу ерда бутун умр қолган бўлардим. Лекин футбол шу қадар ўзгариб кетмоқдаки... Бунда жуда кўп нарсалар содир бўлмоқда. Келажак ҳақида гапириш жуда қийин, айниқса, ҳозир ‘Барселона’да нималар бўлаётганини ҳисобга олсак», — дея Мессидан иқтибос келтирмоқда Аргентина нашрлари.
Изоҳ (0)