АҚШ Сенати Миллий хавфсизлик агентлигининг ваколатларини чеклашни кўзда тутадиган қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун қабул қилмади, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
USA Freedom Act номини олган ҳужжатни кўриб чиқиш учун 100 сенаторнинг 58 нафари хайрихоҳлик билдирган. Ваҳоланки, қонун кўриб чиқилиш учун камида 60 та овоз тўплаши керак эди.
АҚШ президенти Барак Обама ва Apple, Google, Microsoft, Yahoo каби йирик компаниялар томонидан қўллаб-қувватланган ҳужжат Миллий хавфсизлик агентлигининг америкаликлар телефон орқали сўзлашувлари ёзувларини тўплаш ҳуқуқидан маҳрум этиши кўзда тутилган эди.
Изоҳ (0)