Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида пауэрлифтинг бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакат кубоги бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда 100 га яқин спортчи ўзаро куч синади. Мусобақада илк бор паралимпиячилар ҳам иштирок этди.
Эркаклар ўртасида Сайдулло Ғайбуллаев ва Ислом Эргашев ўз вазн тоифасида ғолиб чиққан бўлса, аёллар ўртасидаги беллашувларда Элмира Рамилёва ва Султания Усеиновага тенг келадигани топилмади.
Паралимпиячилар ўртасидаги баҳсларда Роза Қўзиева, Баҳром Қобилов ва Аҳрор Бозоров ғолиблар сафидан ўрин олди.
Изоҳ (0)