Қувайтда теннис бўйича «Фьючерс» туркумидаги турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этяпти. Мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг жуфтликлар баҳсида Шониғмат Шофайзиев чорак финалга йўл олди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Шониғмат Шофайзиев полшалик Адам Мажчровиж билан бирга тўғридан-тўғри иккинчи давра йўлланмасини қўлга киритди. Бу жуфтлик турнирда 4-рақам остида таснифланган. Улар ярим финал йўлида белгиялик Михаэль Герец ҳамда германиялик Даниэль Масур жуфтлигига қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик теннисчи яккаликнинг илк босқичида голландиялик Давид Пелга 2:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Изоҳ (0)