«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ички кийимлардан кейин энди кўйлак ишлаб чиқаришга қарор қилди. Португалиялик футболчининг ишқибозлари CR7 коллекцияси остида чиқарилаётган эркаклар кўйлагини харид қилишлари мумкин, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
«Барча соҳада энг яхши бўлишни истайман. Менинг кўйлакларим эркак кишига ишонч беради. Шу боис биз ўз-ўзидан энг яхшига айланамиз» − деди Роналду.
Ўз навбатида кўйлак ишлаб чиқараётган дизайнер Daily Mail’га кўйлакларини ишлаб чиқариш тамойиллари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Роналду билан муносабатим яхши. CR7 бренди остидаги ҳамкорлигимиз янги йўналиш олди. Shirt CR7 ҳам ичкийимлар каби асосга эга. Биз ўзига хослик, форма ва стилга аҳамият қаратдик», − деди дизайнер.
Изоҳ (0)