Чехияда «бахмал инқилоб»нинг 25 йиллигига бағишланган тантаналарда йиғилганларнинг бир қисми мухолифат томонидан Россияни қўллаб қувватлашда айбланган президент Милош Земаннинг истеъфосини талаб қилди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru.
Чехословакиядаги коммунистик тузумнинг ағдарилишининг 25 йиллигини нишонлашга келган Европа давлатлари раҳбарлари олдида намойишчиларнинг бир қисми Земаннинг истеъфосини талаб қилиб, унга қизил карточка кўрсатиш акциясини ўтказди. Земанннинг тантанали нутқи «Шарманда!» ва «Истеъфога чиқ!» каби қичқириқлар билан тугаган. Ҳаттоки бир нечта одам унга қарата помидор ва тухум отган. Отилган тухумлардан бири Германия президенти Йоахим Гаукка келиб теккан.
2013 йилдан буён Чехия президенти ҳисобланган Земанни мухолифат мамлакатнинг илк президенти Вацлав Гавелнинг маънавий мадади билан Россияни қўллаб-қувватлашда ва унга нисбатан қўйилган санкцияларни танқид қилишда айблаб келади. Бироқ ўтказилган ижтимоий сўровлар натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпи президентни қўллаб-қувватлаши ойдинлашган.
Изоҳ (0)