Таниқли қўшиқчи Юлдуз Усмонова гўёки 29−30 декабрь кунлари Тошкентдаги «Флоренция» ресторанида концерт бериши ҳақида сохта маълумот тарқатиб, чипта сотишга уринилаётгани аниқланди, деб хабар бермоқда Sayyod.com.
Қайд этилишича, 167-90-91 телефон рақами орқали Лола исмли аёл чипта сотмоқда. Гўёки биринчи кунги концертга чипталар 350 минг сўмдан сотиб бўлингани айтилган. Sayyod.com вакиллари кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилиб кўрганда, фирибгарлар уларга ҳам шошилинч тарзда сотиб олиш зарурлиги, акс ҳолда чипталар қолмаслигини айтган.
Сайт ходимлари Юлдуз Усмонова билан учрашиб, бу хабарни айтганда хонанда ҳайратга тушган. Қўшиқчининг маъмури ҳам концерт ҳақида ҳаммаси ёлғонлигини айтиб, одамларни эҳтиёт бўлишга чорлаган. Қизиқарлиси, фирибгарларга Юлдуз Усмонованинг маъмури қўнғироқ қилганда, унга ҳам чипта сотишга уринишган.
Изоҳ (0)