Қашқадарё вилояти Муборак туманида истиқомат қилувчи фуқаро туман ИИБга мурожаат этиб, хонадонидан номаълум шахслар беш миллион сўм пул, 600 АҚШ доллари ва икки турдаги заргарлик буюмларини ўмариб кетганини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Жабрланувчининг мурожаати асосида тезкор-суриштирув ишлари олиб борилди. Хоразмлик шахс мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қонун ҳукмига топширилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)