Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ингушетия билан чегарада ўтказилган махсус операция чоғида тўрт нафар жангари йўқ қилинганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Бир ҳафта олдин биз Ингушетия ҳудудида махсус операция бошлаган эдик, у ерда бир овчини ўлдириб кетишган. Мен ушбу гуруҳни қўлга олиш бўйича операцияни шахсан ўзим ишлаб чиқдим. Бугун эрталаб улар аниқланди ва йўқ қилинди», − деди Қодиров.
Унинг сўзларига кўра, гуруҳ таркибида Сунжен райони вакиллари эканлиги тахмин қилинган тўрт нафар жангари бўлган. Махсус кучлар орасида қурбон йўқлиги айтилган. Қодировнинг маълум қилишича, жангариларнинг жойи ё ер остида, ё панжара ортида бўлиши керак.
Изоҳ (0)