2014 йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистонга ташриф буюрган Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича Бюроси бошлиғи Ҳа Те Ёк билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида олий даражадаги мунтазам Ўзбекистон — Жанубий Корея учрашувлари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда 2014 йилдаги ҳамкорлик якунлари ва 2015 йилда ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, турли даражадаги бўлажак икки томонлама алоқалар жадвали бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Суҳбатда Корея Республикаси элчиси Ли Ук Ҳон ҳам иштирок этди.
Изоҳ (0)