17 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 10:00 га яқин вақтда Қозоғизтоннинг Олма-Ота шаҳридаги Райимбеков кўчасида жойлашган Мода ва дизайн коллежида граната портлади, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.
Қайд этилишича, граната Дастлабки ҳарбий тайёргарлик дарсида портлаб кетган. Натижада бир ўқувчи қиз ҳалок бўлган. Саккиз киши, жумладан коллежда яқинда иш бошлаган ушбу фан ўқитувчиси жароҳат олган.
Коллежнинг барча ўқувчилари эвакуация қилинган. Воқеа жойига етиб келган Олма-ота ҳокими Ахметжан Есимов ҳалок бўлган қизнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган. Прокуратура, ички ишлар департаменти ва ҳарбий прокуратура вакилларидан иборат махсус комиссия олиб борадиган текширувда ушбу дарсда ўқув гранатаси ўрнига ҳарбий граната қандай келиб қолгани ойдинлаштирилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)