Кечки пайт Тошкент вилояти Янгийўл туманидан бўлган шахс шаҳарга бориш учун Matiz русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Машина Халқобод қишлоғига келганида кутилмаган ҳолат юз берди. Автомобиль ҳайдовчиси ва унинг ҳамроҳи янгийўллик шахсга пичоқ ўқталиб, унинг уяли телефони ҳамда 345 минг сўм пулини тортиб олди. Киракаш талончилар йўловчини машинадан тушириб, воқеа жойидан яширинди.
Ички ишлар идоралари ходимлари зудлик билан талончиларни ушлашга киришди. Тез орада мазкур жиноятни содир этган янгийўллик икки киши қўлга олинди.
Изоҳ (0)