Номи ошкор қилинмаган манбаларнинг маълумотига кўра Facebook ижтимоий тармоғи Facebook at Work — «Ишда Facebook» лойиҳаси устида ишламоқда. Бу ҳақда Mashable’га асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ҳозирда кўпчилик шундоқ ҳам ишхонада Facebook ижтимоий тармоғидан фойдаланади. Аммо Facebook’нинг янги лойиҳасида алоҳида платформа ташкил қилинади ва фойдаланувчилар ўзларининг ижтимоий тармоқдаги маълумотларини сир сақлаган ҳолда ундан фойдаланишлари мумкин бўлади. Бунда хабар алмашиш, гуруҳлар, янгиликлар лентаси ижтимоий тармоқдаги каби бўлади. Шу билан бирга бўлишилган маълумотларни жамоа бўлиб таҳрирлаш учун махсус созламалар жорий қилинади.
Ҳозирча Facebook ушбу миш-мишни тасдиқламаган ва «Ишда Facebook» лойиҳаси қандай ишлаши ҳамда у қачон тақдим этилиши ҳақида маълумотлар ҳам берилмаган.
Изоҳ (0)