«Катта йигирмалик» давлатлари етакчилари 2015—2016 йиллар учун Коррупцияга қарши ҳаракатлар дастурини маъқуллади. Бу ҳақда G20 саммити баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз ‘20 гуруҳи’нинг иқтисодий ўсиш ва барқарорликни оширишга ёрдам берувчи 2015—2016 йиллар учун мўлжалланган Коррупцияга қарши ҳаракатлар дастурини маъқуллаймиз», — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, барча ҳаракатлар ҳамкорлик ва шунга мувофиқ тармоқ тузилмаларини мустаҳкамлашга йўналтирилиб, ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, коррупция фаолияти даромадларини қидириш ва қайтариш, коррупцияда айбланган мансабдор шахслар учун «хавфсиз бошпана» берилишига йўл қўймаслик бўйича олиб борилади.
«Биз давлат ва хусусий соҳаларнинг, шунингдек, бенефициар мулкдорликнинг тиниқлигини ‘20 гуруҳи’нинг бенефициар мулкдорлик шаффофлигига доир олий даражадаги тамойилларини амалга ошириш орқали ошириш мажбуриятини оламиз», — дейилади ҳужжатда.
Изоҳ (0)