Буюк Британиянинг Ливерпул шаҳрида яшовчи 28 ёшли Гидре Мисинайте тунда турмуш ўртоғи билан ҳовлига чиққанда осмонда ҳар хил рангда товланиб учаётган ғалати жисмга кўзи тушди ва уни видеога олди, деб хабар бермоқда Vesti.ru.
https://www.youtube.com/watch?v=CG-X20Tolpk
«Бу аниқ самолёт эмас эди. Учқун исталган лайнердан бир неча марта тез ҳаракатланди», − деди Мисинайте. Унинг сўзларига кўра, аланга шунчалик ёрқин бўлганидан уни пайқамаслик мумкин бўлмаган.
Шунингдек, улар кўчага чиққанда қўшнилари ҳам тунги кийимларда йўлда осмонга қараб турганини кўрган. Ён-атрофда яшайдиганлар ҳам ғалати жисмга кўзи тушганини айтган. Баъзилар уни ёритгичлар акси сифатида қабул қилиб, катта эътибор бермаган.
Изоҳ (0)