Энг йирик алоқа оператори Beeline Андижон вилоятининг турли туманларида ва вилоят марказида тармоқлар қоплами доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради. Андижоннинг ўзида янги 3G база станциялари Айланма, Майбахча ва Шаҳрихон кўчалари бўйлаб тижорат қўлланувига топширилди.
«Андижон вилояти — қатор йирик инновацион, шу қаторда Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчилари ҳисобланган корхоналарга эга тез ривожланаётган ҳудуд, — деди Unitel’нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов. — Биз ҳар куни аҳолини ишончли ва сифатли алоқа билан таъминлаш учун ишлаймиз. Бунинг энг яхши усули эса — янги антенналарни ўрнатишдир».
Beeline тармоқни вилоятда ҳам фаол кенгайтирмоқда: янги ускуналар Қўрғонтепа (Мустақиллик кўчаси) ва Шаҳрихон (Шаҳрихоншох кўчаси) туманлари, шунингдек, Андижон туманининг Заурак, Илғор, Нейман, Ниёзботир қишлоқларида ишга туширилди.
Изоҳ (0)