2016 йилги «Катта йигирмалик» саммити Хитойда бўлиб ўтади. Бу ҳақда саммитнинг якуний коммюникесига асосланиб «РБК» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, «Катта йигирмалик»нинг 2015 йилдаги саммити эса Туркиянинг Анталя шаҳрида ўтказилиши аввалроқ маълум бўлиб улгурган.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтди. Саммит доирасидаги учрашувларда Украинадаги можаро ва Россияга қарши санкциялар масаласига катта эътибор қаратилган.
Изоҳ (0)