«Катта йигирмалик» саммити ўтказилаётган Австралиянинг Брисбен шаҳрида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ҳамда Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ўртасида учрашув ташкиллаштирилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Учрашув бошида Путин ва Кэмерон қўл бериб саломлашган ва музокаралар столи атрофидан жой олган. Уларга икки мамлакат делегациялари қўшилган. Россия томонидан президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков ҳамда Россиянинг Австралиядаги элчихонаси маслаҳатчи-вакили Николай Ноздрёв музокараларда қатнашган.
Дэвид Кэмерон ва Владимир Путин Украинадаги можаронинг ҳозирги босқичи тўғрисида фикр алмашган. Песковнинг сўзларига кўра, Украина амалда суҳбатнинг ягона мавзуси бўлган.
Изоҳ (0)