G20 мамлакатлари етакчиларининг аёллари Австралиянинг Брисбен шаҳрида жойлашган Lone Pino Koala қўриқхонасида коалаларни қучоқлаб расмга тушди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Шунингдек, биринчи хонимлар «Коалалар боғи» номи билан машҳур бўлган мазкур қўриқхонада кенгуруни ўз қўллари билан овқатлантириб, Австралиянинг бошқа маҳаллий жониворлари билан ҳам суратга тушди.
Коалаларни қучоқлаб суратга тушиш 1927 йилда очилган, 130 дан зиёд жониворнинг уйи ҳисобланган Lone Pino Koala’даги энг машҳур маросим ҳисобланади.
Маълумот учун, коалалар билан суратга тушиш Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатида 1997 йилда тақиқлаб қўйилган. Lone Pino Koala қўриқхонаси жойлашган Квинсленд штатида эса ҳозирча бундай тақиқ жорий этилмаган. Шунга қарамай, маълум қилинишича, Квинслендда коалани кунига 30 дақиқагача кўтариб туришга рухсат берилади.
Изоҳ (0)