Япониядаги Онтаке вулқони отилиши натижасида ҳалок бўлганларнинг ярмидан кўпи табиий ҳодисани ўз смартфонларига, камераларига ва бошқа гаджетларига суратга олишга улгурган, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Япония қутқарув хизмати вулқон отилишидан ҳалок бўлган жами 56 кишининг жасадини топган. Уларнинг смартфонларидан ҳалокат олдидан туширилган лава, кул ва тутун фотосуратлари топилган. Жумладан, 56 ёшли Идзуми Ногутининг фотоаппаратидан улкан тутун булутлари расмлари топилган. Хидеоми Такасининг яроқли ҳолда топилган смартфонида эса ҳаёти сўнгида олинган олтита фотосурат бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрь куни Онтаке вулқонининг тўсатдан отилиши натижасида ўша вақтда тоғда бўлган кўплаб саёҳатчилар ҳалок бўлган. Олимлар вулқон отилишини олдиндан айтиб бера олмаган.
Изоҳ (0)