Nokia’нинг янги раҳбари Ражив Сури компания келажакда телефон ишлаб чиқармаслигини эълон қилди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Сўнгги пайтларда машҳур Nokia компанияси яна телефон ишлаб чиқариш саноатига қайтиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Афсуски, компаниянинг янги раҳбари ушбу тахминлар ҳақида, биз бошқа телефон ишлаб чиқармаймиз, дея маълумот берди.
Эслатиб ўтамиз, Nokia компаниясининг телефон ишлаб чиқариш саноати Microsoft томонидан харид қилинган эди. Шу билан бирга Microsoft компанияси эндиликда Lumia смартфонларини Nokia бренди номи билан ишлаб чиқармаслигини эълон қилди ва илк Nokia номи ишлатилмаган Microsoft Lumia смартфонини тақдим этди.
Изоҳ (0)