Навоий вилояти Нурота туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона комплексига Финляндия Республикасидан замонавий тиббий жиҳозлар келтирилди, деб хабар бермоқда «Дўстлик байроғи» газетаси.
Чақалоқларда учрайдиган кам вазнлилик, ўпка етишмовчилиги ва юрак-нафас фаолиятини назорат қилиб турувчи бу ускуналар гўдаклар саломатлигини муҳофазалашда қўл келмоқда. Натижада чақалоқларни ўз вақтида эмлаш ва ривожлантириш, ташхис қўйиш борасидаги ишларнинг самарадорлиги янада ошди.
Изоҳ (0)